Норгиронлар хурмат ва иззатга сазовар.

Batafsil
Норгиронлар хурмат ва иззатга сазовар.

Мафкуравий майдон ва полигон

Ҳозирги даврда дунёда ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус солган, мафкура полигонлари ядро полигонларидан…

Batafsil
Мафкуравий майдон ва полигон

1-сектор рахбари, туман хокими…

1-сектор рахбари, туман хокими С.Бабакулов худудлардаги аҳоли билан уйма-уй юбриб томорқадан унумли фойдаланиш кераклигини…

Batafsil
1-сектор рахбари, туман хокими С.Бабакулов худудлардаги аҳоли билан уйма-уй юбриб томорқадан унумли фойдаланиш кераклигини аҳолига тавсиялар берди.

Туманимизда замонавий…

Президент қарорига асосан туманимизда замонавий иссиқхоналар барпо этилади.

Batafsil
Туманимизда замонавий иссиқхоналар барпо этилади.

ВАТАНИМ – ЖОНУ ТАНИМ

Маълумки, Ислом дини таълимоти инсоният ҳайтининг фаровонлиги, унинг моддий ва маънавий камолотига сабаб бўлувчи ишларга чорлайди. Шу…

Batafsil
ВАТАНИМ – ЖОНУ ТАНИМ

МЕСТО ПАЛОМНИЧЕСТВА КУМЧУП ОТА

Кишлак Кумчуп находится на древнем караванном пути Гузар – Карши. Раньше этот кишлак назывался Ковчин. В 70-х годах прошлого …

Batafsil
МЕСТО  ПАЛОМНИЧЕСТВА  КУМЧУП  ОТА

Ислом тинчлик ва тотувлик дини

Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларни бошидан кечирган.…

Batafsil
Ислом тинчлик ва тотувлик дини

МИССИОНЕРЛАР ТАЪСИРИГА ТУШИБ…

Аллоҳга беадад шукрлар айтамизки, Истиқлол шарофати билан юртимизда виждон ва эътиқод эркинлигидан ихлосманд…

Batafsil
МИССИОНЕРЛАР ТАЪСИРИГА ТУШИБ ҚОЛМАНГ

ФЕРМЕРЛАРНИНГ ЮКИ ЕРДА…

Жорий йилда туманимиз фермер хўжаликларида 9 минг гектар майдонда ғалла етиштирилди. Ана шу пайкалларда етиштирилган xосилнинг 23,5…

Batafsil
ФЕРМЕРЛАРНИНГ ЮКИ ЕРДА ҚОЛМАЙДИ!

Туманда 14-январь – Ватан…

Пачкамар ҳарбий қисмида 14 январь –Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил…

Batafsil
Туманда 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди.

Yangi yangiliklar

Barchasini ko`rish
Мафкуравий майдон ва полигон

Мафкуравий майдон ва полигон

Ҳозирги даврда дунёда ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус солган, мафкура полигонлари ядро…

Batafsil
1-сектор рахбари, туман хокими С.Бабакулов худудлардаги аҳоли билан уйма-уй юбриб томорқадан унумли фойдаланиш кераклигини аҳолига тавсиялар берди.

1-сектор рахбари, туман…

1-сектор рахбари, туман хокими С.Бабакулов худудлардаги аҳоли билан уйма-уй юбриб томорқадан унумли…

Batafsil
9 0
Ғузор туман ҳокими С.Бабақулов ва Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқарма бошлиғи Р.Насимовлар “Пахтазор” маҳалла фуқаролари билан сайёр қабул ўтказди
Ғузор туман ҳокими С.Бабақулов ва Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқарма бошлиғи Р.Насимовлар “Пахтазор” маҳалла фуқаролари билан сайёр қабул ўтказди
Ғузор туман ҳокими С.Бабақулов ва Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқарма бошлиғи Р.Насимовлар “Пахтазор” маҳалла фуқаролари билан сайёр қабул ўтказди
12 0
Туманда оғир ижтимоий ахволда яшаётган уй-жойга мухтож бўлган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Туманда оғир ижтимоий ахволда яшаётган уй-жойга мухтож бўлган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
7 0
Матбуот котибларини касбий кўникмаларини ошириш юзасидан ўқув семинар ўтказилди.
Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган “Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
73 0
Бугун чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда ҳам кутубхоналар ташкил этилмоқда. Чунки мутолаага ошнолик нафақат маънавиятни юксалтиради, фикрлаш қобилияти, нутқ маданиятини бойитади, дунёни танитади, эзгулик ва адолат сари етаклайди. Ғузор туманининг 43 та маҳалла фуқаролар йиғинида намунавий тарзда бошланган "Маҳалла китобсеварлари" ҳафталиги айни мақсад рўёбига қаратилгани билан аҳамиятлидир.
ҒУЗОР ТУМАНИДА "МАҲАЛЛА КИТОБСЕВАРЛАРИ" ҲАФТАЛИГИ БОШЛАНДИ.
20 0
Тумандаги Мейли Рахмонов номли мукобил МТП ҳудуди "Хазрати Лукмон ота" фермер хўжалиги дала шийпонида туман ҳокими С.Бабақулов, Вилоят Агросаноат мажмуи ва устидан назорат қилиш инспекцияси рахбари А.Орипов, Вилоят Кенгаши депутати У.Усмонов, Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси И.Турсунов, Вилоят хокимлиги вакили О.Хушмуродов иштирокида туманда 2019 йил хосили учун ғуза парвариши бўйича жойларда амалга оширилаётган агротехник тадбирлар, камчиликлар ва муаммолар танкидий мухокама килинди.
Туманда ғўза парвариши юзасидан семинар ўтказилди
Туманннинг 2-секторига қарашли Батош ҳудуди бўйича:
Батош худудида фаолият юритаётган 16 нафар фермер хўжалигида 2019 йил ҳосили учун 258 гектар майдонда пахта экилган.
1.“Ботир ота МММ” фермер хўжалигининг 5 гектар ғўза майдони култивация қилинмаган, ғўза қатор оралари қотиб ёрилиб кетган, ғўза бўғзи қисилган қаровсиз ҳолатда.
2.“Элмирза бобо” фермер хўжалигининг 10 гектар ғўза туп сони сийрак ривождан орқага қолган, 4 гектар ғўза чанқаб оқ гуллаб ўта аянчли ҳолга келиб қолган бўлсада, ушбу ғўзани суғориш ўрнига шу фермерга қарашли маккажўхори экилган майдонга сув олинмоқда.
3.“Ғофир Мўминович” фермер хўжалигининг 5 гектар ғўза майдони култивация қилинмаган, ғўза қатор оралари қотиб ёрилиб кетган, ғўза бўғзи қисилган, 3 гектар ғўза майдони бегона ўтлардан тозаланмаган қаровсиз ҳолатда.
4. “Шамсиддин Абдитолиб ўғли” фермер хўжалигининг 10 гектар ғўза майдонида кўсак қурти аниқланди, кўсаклар зарарланган, зудлик билан кўсак қуртини йўқотишга қарши чора-тадбирлар кўриш керак.
5. “Ровшан” фермер хўжалигининг 6 гектар ғўза майдони култивация сифатсиз қилинган, ғўза бўғзи деворлари юмшатилмаган, ғўза қисилган, кўсаклар ердан керакли озиқани ололмаяпти.
6. “Нурсамар АС” ф/х 10 гектар ва “Мавлон Нуруллоевич” ф/х 5 гектар ғўзаларнинг ҳолати (кўриниши ва бўйи) яхши бўлсада, лекин бутун майдондаги ҳар бир ғўза туп сонига нисбатан 1-2 тадан кўсак ва 7-8 тадан ҳосил элементлари тўғри келади холос. Зудлик билан ғўзани мажбурий ҳосилга ўттиришини таъминлаш кераклиги тўғрисида тегишли ташкилот рахбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Туманда ғўза парвариши юзасидан семинар ўтказилди
Туманда ғўза парвариши юзасидан семинар ўтказилди
49 0
Ғузорлик 26 яшар заргар Амир Темурнинг узугини тикламоқда Ҳунармандлар сулоласининг олтинчи авлоди бўлган Шариф Раупов Ғузор туманидаги Чақар маҳалласида истиқомат қилади. Эндигина 26 ёшни қарши олган бўлсада, ўзбек миллий заргарлик санъати ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Айни кунда Шарифжон Ўзбекистондан олиб кетилган нодир заргарлик буюмларининг нусхаларини қайта тиклаяпти. Масалан, «Жевак» деб аталувчи тақинчоқнинг асл нусхаси Санк-Петербургдаги Эрмитаж музейида сақланмоқда. Унга кумуш, асл маржон, марварид каби қимматбаҳо тошлар билан зеб берилган.
Шариф Раупов икки йилдан буён Амир Темур бобомизнинг узугини тиклаяпман, — дейди Ш.Раупов. — Саркарданинг узуги жуда ноёб бўлган. Унинг устида Темурийлар салтанатининг муҳри бўлган. Мустақиллик байрамигача тайёр бўлади насиб этса. Асли эса Америка Қўшма Штатларидаги музейда сақланади.
26 0
Туманимизда барпо этилаётган "Uzbekistan GTL" корхонасининг 25 нафар мутахассиси шу йилнинг июнь-июль ойларида Қатардаги "Oryx GTL" заводида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаб, табиий газдан синтетик ёнилғи олишга ихтисослашган бу турдош мажмуада малака оширмоқда ва чет эллик ҳамкасблари билан тажриба алмашмоқда.
Тумандаги "Uzbekistan GTL" КОРХОНАСИДА ҚАТАРЛИК ҲАМКАСБЛАР ТАЖРИБАСИ.
"Uzbekistan GTL" заводи учун кадрлар тайёрлаш ўқув дастури доирасида 2019-2020 йилларда ўзбекистонлик 100 нафар мутахассис ишлаб чиқариш қуввати ва технологияси Ўзбекистонда қурилаётган заводникига ўхшаш корхонани ишга тушириш, унга хизмат кўрсатиш ҳамда эксплуатация ишлари билан танишиш имкониятига эга бўлади.
Айни пайтда улардан 25 нафари Қатардаги завод ходимлари билан ҳамкорликда юртимизда қурилаётган корхонани ишга тушириш жараёнида носозликларга йўл қўймаслик ҳамда унинг барқарор фаолият кўрсатиб, узлуксиз маҳсулот ишлаб чиқаришини таъминлаш мақсадида "Oryx GTL" заводи фойдаланишга топширилган вақтда кузатилган нуқсонлар мисолида технологик жараёнда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал этишга доир масалаларни ҳам кўриб чиқишмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Қатарнинг Рас-Лаффан шаҳрида жойлашган "Oryx GTL" заводи "Qatar Petroleum" ва "Sasol" нефть ва газ компанияларига тегишлидир. 2007 йилда "Oryx GTL"нинг суюлтирилган нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми суткасига 34 минг баррелни ташкил этган. Мамлакатимизда қурилаётган GTL заводининг суткалик ишлаб чиқариш қуввати 38 минг баррелга тенг бўлади, бир йилда эса бу улкан корхонада 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, 1,5 миллион тонна юқори сифатли синтетик ёнилғи ишлаб чиқарилади.
- Қатарлик мутахассислар Ўзбекистонда қурилаётган GTL заводига катта қизиқиш билдиришмоқда, - дейди "Uzbekistan GTL" компаниясининг мутахассисларидан бири Носир Зокиржонов. - Эътиборлиси, делегациямиз аъзоларининг жуда ёшлиги ҳамкасбларимизни ҳайратда қолдирди. Фаолиятим давомида бундай йирик заводнинг ишга туширилишида иккинчи маротаба иштирок этиш имконига эгаман, илк бор Қорақалпоғистондаги Устюрт газ-кимё мажмуаси фойдаланишга топширилишида қатнашганман. Бу мен ва ҳамкасбларим учун шараф ва катта масъулиятдир. Шунинг учун заводни ишга тушириш ва уни бошқариш жараёнида учраши мумкин бўлган барча нуқсонларни иложи борича кўпроқ ўрганишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Бундан ташқари, 2019-2020 йилларга мўлжалланган кадрлар тайёрлаш дастури доирасида компания мутахассислари технологик ускуналар ва технология жараёнларини лицензияловчи хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг корхоналарида махсус ўқувларда ҳам иштирок этади. Масалан, "Honeywell UOP Uzbekistan" компанияси Ўзбекистонда қурилаётган GTL заводи учун мутахассислар тайёрлашда ўзининг технологиялар марказини кенгайтирган. GTL заводида "Honeywell" компаниясининг "Experion Orion" ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича энг замонавий автоматлаштирилган тизими ўрнатилар экан, худди шунга ўхшаш бошқарув дастгоҳлари Тошкентдаги технологиялар марказида ўрнатилган бўлиб, ундан завод учун муҳандислар ва бошқарув тизими кадрларини тайёрлашда фойдаланилмоқда.