» Ғузор туманида оилавий тадбиркорлар сафи кенгаймоқда

Ғузор туманида оилавий тадбиркорлар сафи кенгаймоқда

18 0
Ғузор туманида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аёллар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш масаласига қаратилган кўргазмали амалий семинарлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Мустақиллик маҳалласида ташкил этилди. Ғузор тумани Мустақиллик маҳалласида жойлашган "Истиқлол" истироҳат боғида "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида семинар тадбири бўлиб ўтди. Семинарда жами 1250 нафар фуқаролар иштирок этиб, шундан 8 нафари тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтди. 32 нафар фуқароларимизга мазкур дастур доирасида 1 млрд. сўмга кредитлар ажратилиши таъминланди. Мамлакатимизда хусусий мулк, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, бу йўлдаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, фуқароларнинг мулкка эгалик ҳуқуқини қонуний мустаҳкамлаш мақсадида узоқни кўзлаб олиб борилаётган сиёсат самарасида Ғузор туманида ҳам тадбиркорлар сафи кенгаймоқда. Бу ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Семинарга таклиф этилган 7 та таъминотчи корхоналар ва 10 дан ортиқ тадбиркорлар кредитдан самарали ва мақсадли фойдаланиш буйича ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Шунингдек, шу куни ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 25 нафар фуқароларимиз, шундан 8 нафари хотин-қизларимиз иш билан таъминланди. Ўз навбатида, тадбирда иштирок этган хомий ташкилотлар томонидан 10 нафар кам таъминланган ва эҳтиёжманд фуқароларга турли хил уй-рузғор жиҳозлари тарқатилиши ташкил этилди.