» Ғузорлик 26 яшар заргар Амир Темурнинг узугини тикламоқда

Ғузорлик 26 яшар заргар Амир Темурнинг узугини тикламоқда

49 0
Ғузорлик 26 яшар заргар Амир Темурнинг узугини тикламоқда Ҳунармандлар сулоласининг олтинчи авлоди бўлган Шариф Раупов Ғузор туманидаги Чақар маҳалласида истиқомат қилади. Эндигина 26 ёшни қарши олган бўлсада, ўзбек миллий заргарлик санъати ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Айни кунда Шарифжон Ўзбекистондан олиб кетилган нодир заргарлик буюмларининг нусхаларини қайта тиклаяпти. Масалан, «Жевак» деб аталувчи тақинчоқнинг асл нусхаси Санк-Петербургдаги Эрмитаж музейида сақланмоқда. Унга кумуш, асл маржон, марварид каби қимматбаҳо тошлар билан зеб берилган.
Шариф Раупов икки йилдан буён Амир Темур бобомизнинг узугини тиклаяпман, — дейди Ш.Раупов. — Саркарданинг узуги жуда ноёб бўлган. Унинг устида Темурийлар салтанатининг муҳри бўлган. Мустақиллик байрамигача тайёр бўлади насиб этса. Асли эса Америка Қўшма Штатларидаги музейда сақланади.