» Фарзандларимиз таълим тарбия доим эътиборда

Фарзандларимиз таълим тарбия доим эътиборда

24 0
Вилоят Халқ таълими, вилоят касб-хунар таълими бошқармалари бошлиқлари, туман хокимлиги ва туман Халқ таълими бўлими томонидан тумандаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва Транспорт касб-хунар коллежининг ўқув биноларининг холати ва дарс жараёнлари, ўқув ишлаб чиқариш мажмуасининг фаолияти ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра Ғузор транспорт касб-хунар коллежининг А-блок ўқув биносидан 1-қават 4 та, 2 - қават 6 та, 3 - қават 5 та синф хоналари, жами 15 та синф хонасини мавжуд жихозлари билан хамда кичик ўлчамдаги 12 хоналар 2-сонли умумий ўрта таълим мактабига фойдаланиш учун олиб берилди ва жорий йил 18 февраль кунидан 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқув жараёнини тўлиқ коллеж биносига ўтказишга келишиб олинди.