» ТАРТИБ ҲАММА ЖОЙДА БЎЛИШИ ЛОЗИМ. ШИФОХОНАДА ҲАМ.

ТАРТИБ ҲАММА ЖОЙДА БЎЛИШИ ЛОЗИМ. ШИФОХОНАДА ҲАМ.

3283 0
Тумандаги барча муассаса ва ташкилотларда ҳудуднинг санитария ҳолати, ишчи ходимларнинг санитария маданиятини ошириш мақсадида туман Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази (ДСЭНМ) ходимлари томонидан қатор амалий тадбирлар ошириб келинмоқда. Савдо дўконлари, умумий овқатланиш шохобчалари, дорихона ва шифохоналарда Ўзбекистон Республикасининг “Ахолининг санитария-эпидемилогик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни талабларининг бажарилиши текширилиб жойларда ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтириб борилмоқда. Текширувнинг бу галгиси туман юқумли касалликлар шифохонасида бўлди. Юқумли касалликлар шифохонаси туман марказидан узоқда. Меҳнатобод МФЙ ҳудудидаги Зангтепа қишлоғида жойлашган. Бу ерда шифо истаб турли қишлоқ ва маҳаллалардан гепатит ва ичак касалликларига чалинган ёки чалинганликда гумон қилинган беморлар келишади. Беморларни қабул қилиш рўйхатига кўра сўнги уч ойда (июль, август, сентябрь) ўткир респиратер вируси инфекцияси (ЎРВИ)-890, ўткир ичак инфекцияси-498, фарингит ва тонзиллит-7, бўғин артрози-15, сурункали панкреотит ва пиелонефрит-4, сурункали холецистит-28, сурункали гепатит-15, сурункали бруцеллёзда қайта даволаниши -24, вирусли гепатитга гумонбилан – 17 нафар бемор мурожаат қилган. Бўлимда 9 ой давомида жами 6652 нафар бемор амбулатор мурожаат қилган. Бирорта ҳам терапевтик касаллик (ноинфекцион касаллик) билан оғриган бемор ЮКШга ётқизилмаган. Бу маълумотлар туман ДСЭНМ шифокори-санитария бўлими мудири Р.Ғаниев, шифокор эпидемиолог О.Пўлатовларнинг маълумотномасида келтирилади. Маълумотномада яна шундай сўзлар урин олган, “Ўзбекистон Республикаси “Санитария қоида ва меъёрлари (0292-11) даги ДПМ (даволаш профлактика муассасаси)ларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси” асосида ЮКШ беморларни қабул қилиш хонаси шифохона ҳудудидан ташқарида бўлиши лозим” деб қайд этилган. Бироқ юқумли касалликлар шифохона биносида текширилмоқда. Бу эса қоидага зид. Бундан ташқари шифохона дарвозасига бегона автомашиналар кириш тақиқланиши, ҳудудда бегона кишиларнинг (беморларни кўришга келганлар) юрмаслигини кўрсатувчи белги ёки кўрсатмалар осиб қуйилмаган. Бу каби ишларнинг бажарилиши шарт, чунки шифохона ҳудудига соғлом кишиларнинг кириши аҳоли ўртасида турли эпидемияларнинг тарқалишига сабаб бўлиши мумкин. ДСЭНМ текширувидаги аниқланган камчиликлар туман тиббиёт бирлашмасига қарашли бошқа бўлимларда ҳам бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Ўйлаймизки, юуқумли касалликлар шифохонаси ходимлари юқоридаги тилга олинган камчиликларни тез кунларда бартараф этади. Э.Холматов