» Туманда 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди.

Туманда 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди.

3540 0
Пачкамар ҳарбий қисмида 14 январь –Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда туман ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мутахассиси М.Мирзаев, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Ҳ.Нуриддинов, туман хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Н.Нуриддинова, “Ватанпарвар” ташкилоти туман бўлими ходими М.Рахимқулов, “ Ғузор ҳаёти” газетаси тахририяти бўлим бошлиғи Э.Холматов иштирок этди. Тантанали йиғилишни Пачкамар қўрғончасида жойлашган 29575-сонли ҳарбий қисм командири Б.Қудратов очиб, офицерлар ва аскарларни байрам билан қизғин табриклади. Туман ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мутахассиси М.Мирзаев Пачкамар қўрғончасида жойлашган 29575-сонли, 27506-сонли ҳарбий қисмлар аскарларини байрам билан табриклаб, туман ҳокимлигини қимматбаҳо совғаларини топширди. Шундан сўнг “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Ҳ.Нуриддинов, “Ватанпарвар” ташкилоти туман бўлими ходими М.Рахимқулов, туман хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Н.Нуриддинова аскарларни байрам билан табриклади. Тантанали йиғилишдан сўнг ҳарбий қисм “Хотира майдонида” Мустақиллик йилларида она Ватан сарҳадларини қўриқлашда ҳалок бўлган жангчилар хотирасига бағишлаб гулчамбарлар қўйилди. Пачкамар ҳарбий қисм аскарлари байрам муносабати билан ўзларини ўқув кўгазмали машқларини намойиш этишди. Тадбир сўнгида Ҳарбий қисм аскарларига туман маданият ва спорт ишлари бўлими санъаткорлари томонидан байрам концерт дастури намойиш этилди.