» ФЕРМЕРЛАРНИНГ ЮКИ ЕРДА ҚОЛМАЙДИ!

ФЕРМЕРЛАРНИНГ ЮКИ ЕРДА ҚОЛМАЙДИ!

3541 0
ФЕРМЕРЛАРНИНГ ЮКИ ЕРДА ҚОЛМАЙДИ! Жорий йилда туманимиз фермер хўжаликларида 9 минг гектар майдонда ғалла етиштирилди. Ана шу пайкалларда етиштирилган xосилнинг 23,5 минг тоннаси давлат буюртмаси бeйича қабул пунктига топширилиши керак. Айни пайтда далалардаги ғалла ҳосили пишиб етилиб ўроққа келиб қолди. Илғор фермер хўжаликларида урим-йиғим ишлари ҳам бошланиб кетди. Албатта, урим-йиғим мавсумида барча соҳа вакиллари дала меҳнаткашларига кумакдош булишади. Биз транспортчилар ҳам бу масъулиятли ишдан четда турмаймиз. Ҳар йилгидек бу йил ҳам ғалла урим-йиғим ишларига пухта ҳозирлик курдик. Жамиятимизга қарашли 35 та юк ташувчи автомобиллар сифатли таъмирдан чиқрилди. Автомашиналар бортлари зичлаб беркитилди. Ҳар бир автомашина биринчи ёрдам аптечкалари, ёнғин учиргич жиҳозлари билан таъминланди. Мавсумни кунгилдагидек утказиш учун ҳайдовчилар техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидалари буйича қисқа курсларда уқитилди. Ғалла урим-йиғимини уюшқоқлик билан ғтказиш учун МЧЖ xузурида махсус штаб ташкил этилган. Штаб ихтиёрида МЧЖга қарашли xамда тумандаги бошқа юридик ва жисмоний шахсларга тегишли юк ташувчи автомобиллар булиб, шу ердан мавжуд 9 та урим-йиғим отрядларига автомашиналар тақсимот қилинади. Автомашиналарнинг бе тухтов ишлашини таъминлаш мақсадида штаб қошида махсус таъмирчилар гуруҳи ташкил этилган. Таъмир гуруҳи пайвандчилар, чилангарлардан иборат. Уларга махсус техника, етарлича эxтиёт қисмлари ёнилғи-мойлаш материаллари ажратилган. Шубxа йуқки, жамоамиз аxли ўз зиммаларидаги масъулиятли вазифани чуқур xис этишиб, ғаллакорларимизга мавсумда панд беришмайди. Фермер ху-жаликларида етиштирилган мул ғалла xосилни ўз вақтида қабул пунктларига ташиб келинишига замин яратишиб, жорий йил дон тайёрлаш шартнома мажбу-риятини ошириб бажарилишига ўз xиссаларини қушадилар. Бунинг учун барча имкониятларни ишга соламиз.