» » Туманда ғўза парвариши юзасидан семинар ўтказилди

Туманда ғўза парвариши юзасидан семинар ўтказилди

20 0
Тумандаги Мейли Рахмонов номли мукобил МТП ҳудуди "Хазрати Лукмон ота" фермер хўжалиги дала шийпонида туман ҳокими С.Бабақулов, Вилоят Агросаноат мажмуи ва устидан назорат қилиш инспекцияси рахбари А.Орипов, Вилоят Кенгаши депутати У.Усмонов, Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси И.Турсунов, Вилоят хокимлиги вакили О.Хушмуродов иштирокида туманда 2019 йил хосили учун ғуза парвариши бўйича жойларда амалга оширилаётган агротехник тадбирлар, камчиликлар ва муаммолар танкидий мухокама килинди.
Туманда ғўза парвариши юзасидан семинар ўтказилди
Туманннинг 2-секторига қарашли Батош ҳудуди бўйича:
Батош худудида фаолият юритаётган 16 нафар фермер хўжалигида 2019 йил ҳосили учун 258 гектар майдонда пахта экилган.
1.“Ботир ота МММ” фермер хўжалигининг 5 гектар ғўза майдони култивация қилинмаган, ғўза қатор оралари қотиб ёрилиб кетган, ғўза бўғзи қисилган қаровсиз ҳолатда.
2.“Элмирза бобо” фермер хўжалигининг 10 гектар ғўза туп сони сийрак ривождан орқага қолган, 4 гектар ғўза чанқаб оқ гуллаб ўта аянчли ҳолга келиб қолган бўлсада, ушбу ғўзани суғориш ўрнига шу фермерга қарашли маккажўхори экилган майдонга сув олинмоқда.
3.“Ғофир Мўминович” фермер хўжалигининг 5 гектар ғўза майдони култивация қилинмаган, ғўза қатор оралари қотиб ёрилиб кетган, ғўза бўғзи қисилган, 3 гектар ғўза майдони бегона ўтлардан тозаланмаган қаровсиз ҳолатда.
4. “Шамсиддин Абдитолиб ўғли” фермер хўжалигининг 10 гектар ғўза майдонида кўсак қурти аниқланди, кўсаклар зарарланган, зудлик билан кўсак қуртини йўқотишга қарши чора-тадбирлар кўриш керак.
5. “Ровшан” фермер хўжалигининг 6 гектар ғўза майдони култивация сифатсиз қилинган, ғўза бўғзи деворлари юмшатилмаган, ғўза қисилган, кўсаклар ердан керакли озиқани ололмаяпти.
6. “Нурсамар АС” ф/х 10 гектар ва “Мавлон Нуруллоевич” ф/х 5 гектар ғўзаларнинг ҳолати (кўриниши ва бўйи) яхши бўлсада, лекин бутун майдондаги ҳар бир ғўза туп сонига нисбатан 1-2 тадан кўсак ва 7-8 тадан ҳосил элементлари тўғри келади холос. Зудлик билан ғўзани мажбурий ҳосилга ўттиришини таъминлаш кераклиги тўғрисида тегишли ташкилот рахбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Туманда ғўза парвариши юзасидан семинар ўтказилди
Туманда ғўза парвариши юзасидан семинар ўтказилди